Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Ўзбекистонда ижтимоий соҳа ходимларини тайёрлаш тизимини ривожлантириш истиқболлари

Ўзбекистонда ижтимоий соҳа ходимларини тайёрлаш тизимини ривожлантириш истиқболлари

  • 20 June 2019

     Бугунги кунда Ўзбекистонда ижтимоий соҳа ходимларининг фаолиятини ривожлантириш масаласи жамиятимизда ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллашувига эришишнинг муҳим томонларидан  бири  сифатида қаралмоқда.

     Жорий йилнинг 18 июнь куни ЮНИСЕФ халқаро болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Республика “Оила илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

     Кенг жамотачилик иштирокида ўтказилган ушбу тадбирда ижтимоий иш ходимларини тайёрлаш ва уларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган муҳим масалалар муҳокама қилинди.

     Давра суҳбатида ҳалқаро экспертлар томонидан хорижий давлатларда ижтимоий иш ходимларининг фаолиятини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳатлар тўғрисида мисоллар келтирилди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда ҳам ижтимоий иш ходимларини тайёрлаш ва ушбу соҳани такомиллаштириш борасида етарлича шароитлар яратилганлиги тўғрисидаги фикрлар билдирилди.

     Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда ижтимоий фаолият соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш масаласини кучайтириш бўйича турли таклиф ва тавсияларни кўриб чиқдилар. Шунинггдек, ижтимоий ҳимоя тизимида фаолият олиб борувчи мутахассисларнинг ижтимоий иш амалиёти бўйича малакаларини ошириш ва ижтимоий иш бўйича ўқув курсларни ташкил этиш масалалари юзасидан муҳим бўлган ташаббуслар муҳокама қилинди.

     Анжуманда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази вакиллари хам фаол катнашдилар.