Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Хамкорлик йўлида

Хамкорлик йўлида

  • 19 June 2019

     2019 йил 17 июнь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг конференциялар залида, “Меҳрли қўллар” Имконияти чекланган ёшлар ва болалар  марказининг  йиллик  ҳисоботига бағишланган Пресс-конференция бўлиб ўтди. Конференция давомида “Меҳрли қўллар” Имконияти чекланган ёшлар ва болалар  марказининг директори Р. Шодиева томонидан амалга оширилган самарали ишлар, лойиҳалар доирасида ҳайрия акциялари, тадбирлар,турли ногиронликка эга бўлган болалар ва ёшларга кўрсатилаётган эътибор юзасидан  ҳисобот тингланди.

    Ушбу пресс-конференцияда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш («TIKA») Туркия Агентлиги ваколатхонаси, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси, «Буюк келажак» ННТ, «Шароит плюс» ногиронлар жамоат бирлашмаси,  Ўзбекистон ногиронлар ассоциaцияси, Кар-соқовлар маданият маркази, “Шарқ аёли” ҳалқаро аёллар жамоат жамғармаси мутахассислари катнашдилар.

    РБИММ ва “Меҳрли қўллар” Имконияти чекланган ёшлар ва болалар  маркази билан, имконияти чекланган  болалар ва ёшларга мажмуавий ёрдам кўрсатиш, таълим, касбга йўналтириш каби ишлар бўйича амалга ошириладиган ишларннинг истиқболли режалари бўйича ҳам  келишиб олинди.