Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

МУАММОГА САМАРАЛИ ЁНДАШУВ

МУАММОГА САМАРАЛИ ЁНДАШУВ

  • 11 June 2019

             Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг муаммоларини чуқур ўрганиш, уларга сифатли ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича изчиллик билан давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, «Обод маҳалла» давлат дастури доирасида пойтахтимизнинг Яккасарой тумани маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларини манзилли қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда мутахассислар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг  хонадонларига уйма-уй юриб, улар билан суҳбатлар ўтказиш давом этмоқда. Муаммоларни ўрганиш жараёнида ногиронлиги бўлган фарзанд тарбиялаётган ота-оналарда боласининг  келажагини ўйлаб кучли қайғуриш ёки фарзандининг келажаги йўқ эканлиги тўғрисидаги салбий фикрлар, болани парвариш қилишдаги муаммолар, ҳаражатларнинг ортиб бориши, умидсизлик, руҳий зўриқишлар, фарзандини ҳолатидан уялиб уни ҳаммадан беркитиш, болани махсус таълим муассасаларга бермаслик ва бошқа муаммолар сабаб оилаларда нотинч вазиятларга тушиш ҳолатлари юзага келган.

Юқорида санаб утилган муаммоли вазиятларни ҳал этишда ота-оналар билан тушунтириш ва кўмак ишлари олиб борилмокда. Шунингдек, ўрганилиши керак бўлган бошқа масалаларни ҳам тегишли ташкилотлар билан боғланган ҳолда ҳал этилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

         Бундан ташқари, оилалар билан ўтказилган мулоқотлардан кейин, мажмуавий хизматларга эҳтиёжи бўлган ногиронлиги бўлган 20 нафар болалар Марказнинг Ахборот-консалтинг хизмати бўлимига жалб қилинди. Яккасарой туманида жойлашган ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари билан суҳбат ўтказиш ва муаммоларни ўрганиш давом этмоқда.