Қобилият эгалари билан шаҳримиз бўйлаб саёхат
04.06.2019 й. куни РБИММнинг “Алоҳида иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими томонидан 106-сонли заиф эшитувчи болалар мактаб интернати қобилиятли ўқувчилари, ҳамда Миробод тумани маҳаллаларидан қобилиятли болалар ота оналари билан шахримиз буйлаб саёхатга таклиф қилинди.
Мазкур саёҳат қобилиятли болаларни рағбатлантириш, дунёқарашини янада кенгайтириш, шаҳримиз тўғрисида кўпроқ маълумотга эга бўлиш ва ўзлари қизиққан саволларига жавоб олишлари мақсадида ташкил этилди. Саёҳат замонавий икки қаватли автобусда сайр қилишдан бошланди. Шахримиздаги муқаддас қадамжоларимиз саналган Шахидлар майдони, Минор масжиди, Хазрати Имом зиёратгохи, янги барпо этилаётган Ислом цивилизация маркази, Жасорат ёдгорлиги, Мустақиллик майдони, Тошкент Телеминораси, Халқлар дўстлиги саройи, Олой бозори, Чорсу бозориларида ва яна бир қатор шаҳримиз масканларида бўлиб, болаларга улар тўғрисида янада купрок маълумот берилди.