1 Июнь – Халкаро болаларни химоя килиш куни
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий филиали 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоялаш куни муносабати билан тантанали байрам тадбирини ўтказди. Тадбирда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими, ҳамкор ташкилотлар, нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг вакиллари билан биргаликда филиалга қатнайдиган болалар ва уларнинг ота-оналари ҳам иштирок этдилар. Ривожланишида ўзига хослиги бўлган болаларнинг ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида ҳис қилишлари йўлида муносиб ҳисса қўшадиган мазкур тадбир, ушбу тоифадаги болаларга совғалар улашиш асносида, кўтаринки руҳда ўтди.