“БОЛАЛАР БИЛАН ИШЛАШДА КЛИНИК ИНТЕГРАЦИЯ АСОСЛАРИ”
“БОЛАЛАР БИЛАН ИШЛАШДА КЛИНИК ИНТЕГРАЦИЯ АСОСЛАРИ”
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) саломатлигида имконияти чекланган болалар реабилитацияси бўйича тажриба алмашиш мақсадида Исроил Давлати Элчихонаси билан 20 йилдан ортиқ вақт давомида ҳамкорлик қилиб келади. Навбатдаги ўқув семинари Исроил давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гидеон Лустиг жанобларининг кўмаги билан Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро тараққиёт ҳамкорлиги агентлиги – МАШАВ (MASHAV) томонидан таклиф қилинган исроиллик мутахассислар иштирокида бўлиб ўтяпти.
“Болалар билан ишлашда клиник интеграция асослари” мавзусидаги семинарда иштирокчилар болалар реабилитацияси юзасидан замонавий ёндашувлар, хусусан, эрготерапия, сенсор интеграция, терапевтик жараённи режалаштириш ҳамда оилага йўналтирилган қўллаб-қувватлаш усуллари билан танишиш имкониятига эга бўлмоқдалар.
Ўзаро касбий тажриба алмашишга мўлжалланган ушбу тадбир узоқ йиллик ҳамкорликнинг давоми тарзида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

UzEdu.uz