ҲУКУМАТ ФАРМОНИ ИЖРОСИ ЙЎЛИДА!
Боланинг меъёрий ривожланиши учун оила шароити, оила муҳити нақадар зарур экани исбот талаб қилмайдиган далил. Чунки бола айнан гўдаклик чоғида шиддатли ривожланиш жараёнини бошидан кечиради. Дунёга келган дастлабки йилларидан бошлаб болада унинг келгусидаги ривожланиши учун энг катта туртки бўладиган ҳиссий боғланганлик шаклланади. Бу эса унга яқин бўлган инсонлар – ота-она ёки улардан биттасининг доимий ғамхўрлиги, турғун муносабати орқали содир бўлади. Бироқ орамизда объектив ва субъектив сабабларга кўра ота-она қарамоғисиз қолган болалар етарлича эътибор ажратиш учун асос бўладиган даражадаги миқдорни ташкил этади. Шу нуқтаи назардан ҳукуматимиз раҳбари томонидан 2019 йил 11 февралида қабул қилинган “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4185-рақамли қарори айнан шу тоифадаги болалар таълими-тарбияси, шу тизимда фаолият олиб бораётган мутахассислар ва ходимларга ғамхўрлик вазифаларини белгилаб берди.
Мазкур қонун ижроси ўлароқ Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази мутахассислари лойиҳаси М.Ш.Яхняева, Ш.Аллабергеновалар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига манзилли мажмуавий ёрдам кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш (Қашқадарё, Бухоро, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри мисолида)”мавзусидаги лойиҳа доирасида пойтахтдаги 23-сонли Меҳрибонлик уйида битирувчилар учун семинар-тренинглар ўтдилар, хусусан:
а) “Мустақил ҳаётга қадам: нималарни билиш керак?” мавзусидаги тренинг муассасадан чиқиб кетаётган битирувчининг қўлида қандай ҳужжатлари бўлиши лозимлиги, касблар олами ва унда ўз ўрнини топиш, замонавий касблар шарҳи, ишга киришда дастлабки зарурий ҳужжат – резюме тўлдириш каби масалаларни қамраб олган бўлса;
б) “Ғазаб. Уни қандай уддалаш мумкин?” мавзусидаги тренинг ҳар бир инсон бошидан ўтказадиган ғазаб туйғуси, унинг авжга чиқмаслиги учун нималар қилиш мумкинлиги, ғазабланишни енгиш йўлидаги беш қадам каби йўналишларга бағишланди.
Ҳар икки йўналишдаги тренинг қизиқарли машқлар, сюжетли-ролли ўйинлар, интерфаол усулда олиб борилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Ўзаро фикрлашув асосида кейинги машғулотларнинг қандай мавзуларда бўлиши келишиб олинди.
ИСПОЛНЯЯ ПОСТАНОВЛЕНИЕ ПРАВИТЕЛЬСТВА!
Семейное окружение, семейная атмосфера необходимы для нормального развития ребенка. Это истина, не требующая доказательств. С ранних лет у малыша возникает эмоциональная связь с окружающими людьми, что является важнейшим фактором его дальнейшего развития. Это происходит через близких людей – родителей или родителя, которые оказывают постоянный уход.
Но есть дети, которого по объективным и субъективным причинам остались без попечения родителей. На них ориентировано постановление Президента Республики Узбекистан «О дополнительных мерах по усилению социальной защиты детей-сирот и детей, оставшихся без попечения родителей» от 11 февраля 2019 года. Глава государства поставил перед специалистами и сотрудниками, работающими в этой системе, важнейшую задачу – заботиться об образовании и воспитании детей данной категории.
В целях исполнения постановления специалистами Республиканского центра социальной адаптации детей М. Яхняевой, Ш. Аллабергеновой проведены семинары-тренинги для выпускников столичного дома «Мехрибонлик» №23. Мероприятия организованы в рамках проекта Министерства инновационного развития Республики Узбекистан «Совершенствование механизма адресной помощи социально уязвимым детям и их семьям (Кашкадарьинская, Бухарская и Ташкентская области и г.Ташкент)».
Тренинг «Шаг к самостоятельной жизни: что нужно о ней знать?» включал в себя такие вопросы, как список документов, получаемых выпускником при выходе из детского дома, получение профессии и поиск своего места в жизни, процесс трудоустройства, составления резюме.
«Гнев. Как с ним справиться?» – этот тренинг посвящался чувству, которое испытывает каждый человек, способам предотвращения проявлений гнева и пяти шагам, помогающим это сделать.
Тренинги прошли в интерактивной форме, с интересными упражнениями, сюжетно-ролевыми играми. Участники задавали интересующие их вопросы. Состоялся обмен мнениями, в ходе которого определены темы следующих тренингов.