БОЛАЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ РИВОЖЛАНИШИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ
БОЛАЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ РИВОЖЛАНИШИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази психологи пойтахтнинг 224-, 78- ва 12-сонли умумий ўрта таълим мактабларида тренинг ўтказди.
Мазкур тренингнинг асосий мақсади – ўқувчиларда ижобий “Мен” образини шакллантириш, шахсий имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқий саводхонликни ривожлантиришдан иборат.
Тренинг жараёнида интерфаол машқлар, гуруҳли иш, ролли ўйинлар ва муҳокамалар орқали болаларнинг фикр билдириш, муаммоли вазиятларда қарор қабул қилиш ва жамоавий ҳамкорлик кўникмалари ривожлантирилди. Шунингдек, уларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонун олдидаги масъулиятлари ҳақида кенг маълумотлар берилди.
Бундай тадбирлар мамлакатимизда болаларнинг маънавий ва ҳуқуқий ривожланиши, жамиятда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга хизмат қилади.

UzEdu.uz