Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

МАНЗИЛЛИ-МАЖМУАВИЙ ЁРДАМ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК АСОСИДА

МАНЗИЛЛИ-МАЖМУАВИЙ ЁРДАМ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК АСОСИДА

  • 4 May 2018
           Бугунги кунда Республикада амалга оширилаётган лойиҳалар халқаро ва миллий мақомидан қатъи назар замон талабларига жавоб берган ҳолда қисқа муддатда муайян натижаларга эришиши, тегишли хулоса ва тавсияларни бера олиши билан ўзини оқламоқда. Шу нуқтаи назардан жорий йилнинг 27 апрелида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ходимлари  2018 йил январидан иш бошлаган “Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига Қашқадарё, Бухоро, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри мисолида манзилли мажмуавий ёрдам кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги лойиҳаси доирасида қўйилган  мақсад ва вазифалар юзасидан фикр алмашиш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимлигида  давра суҳбатини ўтказдилар.

Мазкур лойиҳа доирасида қамраб олинган пилот ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг жамиятга самарали уйғунлашувини таъминлаш мақсадида манзилли мажмуавий ёрдам кўрсатиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқотчилик, услубий ва амалий фаолият амалга оширилиши кўзда тутилган. 

Давра суҳбатида Бухоро вилоятининг болаларни ижтимоий ҳимоялаш соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислари, жумладан, халқ таълими бўлими ва мактабгача таълим бўлими раҳбарлари, педагог ва психологлари, Васийлик ва ҳомийлик органлари мутахассислари, ўқитувчи-дефектологлар, соғлиқни сақлаш бўлими раҳбарлари ва кўп тармоқли поликлиниканинг болалар бўйича врач-мутахассислари, ҳуқуқ-тарғибот органларининг болалар ҳимояси бўйича вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, ННТ ва оммавий ахборот воситаларининг вакилларини иштирок этдилар.  

Давра суҳбатида Марказ ходимлари олиб борилажак ишлар бўйича батафсил маълумотлар бердилар, вилоятда фаолият юритаётган амалиётчилар билан лойиҳа олдига қўйилган вазифалар юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар асосида фикр алмашдилар.