Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Даволовчи жисмоний тарбия машқлари самара бермоқда!

Даволовчи жисмоний тарбия машқлари самара бермоқда!

  • 9 May 2024

       Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий филиалида психолог, педагог, логопед-дефектолог, шифокорлар билан бир сафда турганча бу ерга мурожаат қилувчиларнинг дардига малҳам бўлишда жонбозлик кўрсатадиган,  фаолияти давомида муайян натижаларга эришаётган даволовчи жисмоний тарбия инструкторлари ҳам иш олиб борадилар. Ҳозирда 4 ёшли Абдулазизнинг ота-онаси айнан шу мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли фарзандларининг мустақил юра бошлаганини кўриб, уларга тасаннолар айтяптилар.