Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

РБИММ ва ИҲМА жамоалари учрашуви: самарали ҳамкорлик сари дастлабки қадам

РБИММ ва ИҲМА жамоалари учрашуви: самарали ҳамкорлик сари дастлабки қадам

  • 8 April 2024

        Жорий йилнинг 6 апрель куни Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) га Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (ИҲМА) раҳбари М.П.Оллоёров бошчилигидаги жамоа ташриф буюрди.

v    Меҳмонлар марказ тасарруфидаги амалиёт бўлими – Ахборот-консалтинг хизмати фаолияти, шунингдек, марказга қатнайдиган болалар, ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари, кам таъминланган оилалар фарзандлари касб-ҳунарга ўрганадиган “Ижодий устахона” фаолияти билан танишдилар.

v    Марказ директори В.С.Алимованинг марказ ва филиаллар фаолияти юзасидан тақдимоти давомида М.П.Оллоёров фаолиятнинг ўзини қизиқтирган жиҳатлари бўйича саволлар берди,  муайян масалаларда марказ жамоасининг фикрлари билан қизиқди. Хусусан, Чиноз шаҳридаги ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси, Мурувват уйларида кундузги бўлиш муддати, Барвақт аралашув хизматини йўлга қўйиш, тиббий-педагогик-психологик комиссия ваколати, шунингдек, ногиронлиги бўлган болалар ва оилаларга манзилли хизмат кўрсатиш юзасидан мутахассисларни тайёрлаш масалалари ўзаро мулоқот асосида муҳокама қилинди.

v    Мажлис якунида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбари М.П.Оллоёров: “Сизларда ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва оилалар билан ишлаш бўйича 20 йиллик тажриба бор. Бу, албатта, салмоқли муддат. Келгусида кучларимизни бирлаштирган ҳолда ҳаракат қилсак, бу йўлдаги ҳаракатларимиз ўз самарасини беради”, –  дея эътироф этди.

 

РБИММ ва ИҲМА жамоалари учрашуви доирасида аҳолини ижтимоий ҳимоялашда муваффақиятли натижаларга эришиш учун келгусида   самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.