Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

 “Камалак жилоси” Маҳорат дарслари.

“Камалак жилоси” Маҳорат дарслари.

  • 30 October 2023

 “Камалак жилоси” болалар психологияси ва психотерапияси бўйича навбатдаги  10-фестивали Республика болалар ижтимоий мослашувининг Тошкентдаги биносида ўз ишини давом эттирмоқда.  Маҳорат дарсларида марказнинг Фарғона, Самарқанд, Қарши филиалларидан мутахассислар, SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари”  уюшмасининг Самарқанд шаҳридаги филиали психологлари, “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти докторантлари, Ўзбекистон миллий университети, А.И.Герцен номидаги РДПУ нинг Тошкентдаги филиали, Алфраганус университети талабалари, шунингдек, малакасини ошириш истагида ташриф буюрган психологлар ва педагоглар иштирок этмоқдалар. Спикерларнинг амалий мисолларга бой, қизиқарли чиқишлари иштирокчиларни бефарқ қолдирмаяпти. Мутахассислар ўзаро фикр алмашмоқдалар, тажриба орттирмоқдалар.