Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

ҲАМКОРЛИКДА ТАШКИЛЛАШТИРИЛГАН ФЕСТИВАЛЬ!

ҲАМКОРЛИКДА ТАШКИЛЛАШТИРИЛГАН ФЕСТИВАЛЬ!

  • 26 October 2023

 Фарғона, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ўз филиалларига эга бўлган Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) нафақат вазирликлар, идоралар ва давлат органлари, балки ННТлар, халқаро ташкилотлар, уларнинг ваколатхоналари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйган. Бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2019 йили Қозоғистон Республикасининг “Психотаҳлилни ривожлантириш жамоатчилик фонди” билан  меморандум имзолаган марказ жорий йилда  “Камалак жилоси” болалар психологияси ва психотерапияси бўйича навбатдаги  10-фестивални ўтказишда ҳам жонбозлик кўрсатди. Мазкур фестивалнинг ҳамкор ташкилотчилари:

*      “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти

*      SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси

*      Фарғона вилояти ҳокимлиги

*      Алфраганус университети

*      Қозоғистон Республикаси Алмати шаҳридаги  “Берегиня” Перинатал психология ва психотерапевтлар Ассоциацияси.

Эслатиб ўтамиз: фестиваль 23-25 октябрь кунлари Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Фарғона минтақавий филиали (Фарғона ш., Обод кўчаси, 3-уй) да ва 26-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги  РБИММ биноси (Тошкент ш., А.Қаҳҳор кўчаси, 34-уй)  да бўлиб ўтади. Иштирок этиш мутлақ бепул!