Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Ижодий устахона

Ижодий устахона

  • 10 October 2023

 Ижодий устахона

 

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси билан  ҳамкорликда бисер, каштачилик, тўқиш,   Арраббаевна-арт студияси мастерлари билан хамкорликда гипсдан буюмлар  ясаш, интерmер картинаси бўйича тўгаракларни қамраб олган  “Ижодий устахона” фаолиятини давом эттирмоқда. Тўгараклар марказимизнинг АКХ бўлимига қатновчи болалар ва уларнинг ота-оналари, 87-махсус мактаб ва  66-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб  ўқувчилари  билан биргаликда олиб борилмоқда

 

 

Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган  болалар арт-терапия  машғулотлари билан шуғулланганда, энг аввало, уларнинг кайфияти яхшиланади,  бу машғулотлар асабий ва руҳий зўриқишни енгиллаштиради, шахслараро хулқ-атворни, ўз-ўзини ҳурмат қилишни шакллантиради, тасаввурни, эстетик тажрибани, ижодий ўзини намоён қилишни ривожлантиради ҳамда болаларнинг ижодий қобилиятларини  оширади.