Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун”

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун”

  • 6 September 2023

 “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун”

     Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Қарши минтақавий филиалида  Мустақиллигимизни 32 йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида тадбир ўтказилди.,,

 

Тадбир филиал ходимларига, шунингдек, филиалга қатнаб, муолажа олиб  келаётган болажонларнинг оналарига бу байрам  халқимизнинг ўз ватани, тақдири ва келажагига ўзи эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритгани, дунё харитасида Ўзбекистон Республикаси – янги суверен ва мустақил давлат пайдо бўлган кун эканлигидан фахрланиш ҳиссини туйишларига ҳисса қўшди.

 

    Тадбирни очиб бериш учун Қарши минтақавий  филиали директори в.б.  Б.Д.Сапарова ўзининг кириш сўзида “Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак учун пойдевор”, деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамияти хақида ўз фикрларини айтиб ўтди. Мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрамининг бадиий қисмини нишонлашда Қарши шаҳар 34-МТТ тарбияланувчилари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти қўл жанги спорт тури федерацияси ижрочи директори Батир Рафаилович Рахмонов шогирдларининг чиқишлари билан болажонлар ва уларнинг ота-оналарига кўтаринки кайфият бахш этдилар.

 

Тадбир якунида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Баркамол авлод” тўгарак раҳбари, саҳоватпеша Наргиза Муродуллаевна Норалиева хайрия тариқасида болажонлар учун эсдалик совғалари ва ширинликлар тарқатди.