Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

ИППОТЕРАПИЯ – РЕАБИЛИТАЦИЯДА САМАРАЛИ ВОСИТА

ИППОТЕРАПИЯ – РЕАБИЛИТАЦИЯДА САМАРАЛИ ВОСИТА

  • 6 September 2023

ИППОТЕРАПИЯ – РЕАБИЛИТАЦИЯДА САМАРАЛИ ВОСИТА

      Иппотерапия – от воситасида таъсир кўрсатишнинг самарали усули ҳисобланади. Айниқса, 1, 2-даражали сколиози, умуртқалардаги бошқа бузилишлари, нутқи, кўриши, эшитишида бузилиши бўлган, полиомиелити, Даун синдроми, болалар церебрал фалажлиги  бўлган, жисмоний ва ақлий ривожланишда орқада қолган  болаларга ижобий эмоционал эффект беради, уларнинг ўзига ишончини орттиришда, масъулиятли бўлиш, бошқаларга ишониш қобилиятларини ишлаб чиқишда фойдалидир. Яна шуни айтиш жоизки, отни “тафти билан даволайдиган шифокор”, деб ҳам атайдилар.

Шу муносабат билан Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар Чавандозлар мактаби   ўртасида тузилган  ҳамкорлик Меморандуми асосида марказга қатнаётган ногиронлиги бўлган болаларнинг ҳаётга ижтимоийлашувида кўмаклашадиган Иппотерапия йўналиши бўйича машғулотларни бошладилар.

 

Машғулотларда иштирок этган болалар нафақат отда сайр қиладилар, балки уларни овқатлантириш жараёнида иштирок этадилар, мулоқот қиладилар. Бундай терапиядан болаларнинг таассуротларининг чеки  бўлмайди. Ҳамкорлик меморандумига кўра, марказда реабилитация курсларини ўтаётган болалар ҳафтада 2 марта иппотерапия машғулотларида иштирок этадилар.