Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Болаларни ҳимоялаш бўйича таклиф этилаётган стандартлар муҳокама марказида

Болаларни ҳимоялаш бўйича таклиф этилаётган стандартлар муҳокама марказида

  • 15 February 2022

Вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик, шафқатсиз муносабат содир бўлганда барча давлат ва нодавлат идоралари болага зудлик билан ёрдам бериш масалаларида бир хил ёндашувни қўллашлари муҳим. Болаларни идоралараро ҳимоялашда стандарт операцион тадбирларни қўллаш бўйича ЮНИСЕФ томонидан таклиф қилинаётган стандартлар муҳокамасига бағишланган учрашув экспертларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди.

Мазкур учрашувда қатор вазирлик ва болаларга тегишли масалалар бўйича масъул ташкилотлар, шу жумладан, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази вакилларининг ушбу стандартларни такомиллаштириш бўйича таклифлари инобатга олиниб, дастлабки қадам – уни Сурхондарё вилояти болаларни ижтимоий ҳимоялаш соҳаси вакиллари ишида синаб кўришга қарор қилинди.