Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Камалак жилоси”/«Улыбка радуги»: гўзаллик оламни қутқаради!

“Камалак жилоси”/«Улыбка радуги»: гўзаллик оламни қутқаради!

  • 29 September 2019

 Гўзаллик тушунчаси субъектив бўлиб, уни ҳар ким ўзи истаганча қабул қилади. Гўзаллик бу – инсонпарварлик, ҳаётий куч, ривожланиш ва тараққиёт қобилияти. Фестивалнинг ташкилотчиларидан тортиб, барча иштирокчиларда бу қобилият уйғунликда мавжуд. Зеро, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази биносида Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Украина, Исроилдан ташриф буюрган мутахассислар иштирокидаги маҳорат дарсларининг ҳар бири ўзининг ажойиб мазмун-моҳияти, тақдим этиш шакли  билан фарқланиб турди, иштирокчиларни ўзига жалб қила олди. 

 
Фестивал якунида марказ директори Васила Алимова ва куратор Ирина Терентьева, “Берегиня” Перинатал психологлар ассоциацияси раҳбари Наталья Постоева сўзга чиқдилар. Шундан кейин “Энг яхши маҳорат дарси”, “Томошабинлар симпатияси учун приз”, “Энг яхши спикер-тренер” номинациялари ғолибларини тақдирлаш ҳамда Қозоғистон  Республикаси “Фонд” Маркази ва Санкт-Петербург шаҳридаги «Иматон» амалий психология институтининг рағбатлантирувчи сертификатларини тақдим этиш маросими бўлиб ўтди. Фестивал “SabrinaGoldClub” болалар спорт-соғломлаштириш мажмуи қатнашчиларининг бадиий чиқишлари билан якунланди. 
 
Мана камалакдек товланиб, бола ва оиладаги муносабатларнинг барча қирраларини қамраб олган тарзда уч кун давом этган фестивал ўз ниҳоясига етди. Ташкилотчилар жамиятнинг ривожланишига қўшган самарали ҳиссаларидан, иштирокчилар эса ўзлаштирган билимларидан мамнун бўлдилар.