Серқуёш Қашқадарёда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг яна бир филиали ишга тушиш арафасида.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан Карши шаҳар, Афросиёб кўчаси, 19 уйда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Қарши минтақавий филиали учун бино ажратилди. Ҳозирда Қашқадарё вилояти ҳокими бошчилигида бинода капитал реконструкция ишлари қизғин олиб борилмоқда ва жорий йилнинг 1 июн санасида тантанали очилиш маросими мўлжалланмоқда.
РБИММ Қарши минтақавий филиали фаолият бошлаганидан сўнг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бор, психожисмоний ривожланишида эҳтиёжларга эга, ота-она қарамоғисиз қолган болаларга мажмуавий, психолого-педогогик, коррекцион-ривожлантирувчи, ахборот-таълимий, ҳуқуқий ва тиббий-реабилитация хизматларни кўрсатиши мақсад қилиб олинган.