РБИММ ва ИҲМА жамоалари учрашуви: самарали ҳамкорлик сари дастлабки қадам
Жорий йилнинг 6 апрель куни Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) га Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (ИҲМА) раҳбари М.П.Оллоёров бошчилигидаги жамоа ташриф буюрди.
v Меҳмонлар марказ тасарруфидаги амалиёт бўлими – Ахборот-консалтинг хизмати фаолияти, шунингдек, марказга қатнайдиган болалар, ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари, кам таъминланган оилалар фарзандлари касб-ҳунарга ўрганадиган “Ижодий устахона” фаолияти билан танишдилар.
v Марказ директори В.С.Алимованинг марказ ва филиаллар фаолияти юзасидан тақдимоти давомида М.П.Оллоёров фаолиятнинг ўзини қизиқтирган жиҳатлари бўйича саволлар берди, муайян масалаларда марказ жамоасининг фикрлари билан қизиқди. Хусусан, Чиноз шаҳридаги ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси, Мурувват уйларида кундузги бўлиш муддати, Барвақт аралашув хизматини йўлга қўйиш, тиббий-педагогик-психологик комиссия ваколати, шунингдек, ногиронлиги бўлган болалар ва оилаларга манзилли хизмат кўрсатиш юзасидан мутахассисларни тайёрлаш масалалари ўзаро мулоқот асосида муҳокама қилинди.
v Мажлис якунида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбари М.П.Оллоёров: “Сизларда ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва оилалар билан ишлаш бўйича 20 йиллик тажриба бор. Бу, албатта, салмоқли муддат. Келгусида кучларимизни бирлаштирган ҳолда ҳаракат қилсак, бу йўлдаги ҳаракатларимиз ўз самарасини беради”, – дея эътироф этди.
РБИММ ва ИҲМА жамоалари учрашуви доирасида аҳолини ижтимоий ҳимоялашда муваффақиятли натижаларга эришиш учун келгусида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.