Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Ҳашар – халқимизнинг миллий қадрияти

Ҳашар – халқимизнинг миллий қадрияти

  • 18 March 2024

         Халқимизнинг бой тарихи, бебаҳо маънавий урф-одат ва анъаналаримиз, халқимизнинг инсонийлик, олижаноблик, меҳр-саховат каби эзгу фазилатларини мужассам этган ҳашар – халқимизнинг йиллар давомида шаклланган миллий қадрияти ҳисобланади. Бунда нафақат аҳоли яшаш жойлари, ташкилот ва муассасалар ҳудудлари, ҳиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва бошқа жойлар  ободонлаштирилади, кўкаламзорлаштирилади, балки соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинади, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами қўллаб-қувватланади. 

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва унинг Фарғона, Самарқанд ва Қарши минтақавий филиаллари ходимлари ҳам юртимиз бўйлаб  “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида 3 кун давом этадиган,  ҳар бир фуқаро ўз ихтиёри билан қатнашадиган  умумхалқ ҳашарини баҳамжиҳатликда бошладилар. Бино хоналари ва ҳудудини  саришталаш,  санитария ҳолатини яхшилаш, дарахтларга ишлов бериш ва чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилди. Хайрли ишлар эртага ҳам давом этади.