Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Мутахассис - Оила ҳамкорлиги самараси

Мутахассис - Оила ҳамкорлиги самараси

  • 27 November 2023

           Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий филиалига 2019 йилда туғилган,  ақлий ривожланишда орқада қолган, аутизм белгилари кузатилаётган  Заршеджонни онаси мурожаат қилди. Заршеджон ва онаси 2023 йил  май ойида  филиалда тўлиқ реабилитация курсини ўтадилар.  Жорий йилнинг октябрь ойидаги машғулотлар давомида Заршедда сезиларли  ижобий ўзгаришлар кўзга ташланди.  У энди  берилган вазифаларни мослашувчанлик асосида  бажармоқда, бошқа болалар билан қўшилиб ўйнамоқда, нутқида бир нечта сўзлар  талаффузи қўшилган.