“Хотин-қизлар ва болаларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида умумтаълим мактабларида, тиббиёт муассасаларида, ички ишлар органларида ва бошқа меҳнат жамоаларида Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя килиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув-семинарлари ташкил этилиши белгиланган эди. 2023 йил 12 апрель куни РБИММ “Ижтимоий иш” бўлими мутахассислари Ф.О.Комилов, З.Ч.Холназарова ҳамда “Aлоҳида иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими бошлиғи Ш.A.Ярашева томонидан “Хотин-қизлар ва болаларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш” мавзусида ўқув семинар машғулотини ўтказдилар.
Унда жами Сирдарё вилояти хотин-қизлар фаоллари, умумтаълим мактаблари психологлари, тиббиёт муассасалари ходимлари, ички ишлар органлари инспекторлардан иборат 35 нафар иштирокчи қатнашдилар. Семинарда гендер зўравонлик, оилавий зўравонлик тушунчалари, зўравонлик турлари ҳамда зўравонликни олдини олиш ва бартараф этишда мутахассиснинг вазифалари, ижтимоий иш ходими фаолияти мазмуни, хавфсизлик режасини тузиш бўйича маълумотлар берилди.