Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Хон атлас – 2023” – биз ҳам четда турмадик!

“Хон атлас – 2023” – биз ҳам четда турмадик!

  • 10 October 2023

 “Хон атлас – 2023” – биз ҳам четда турмадик!

Ўзбекистон хотин-қизларининг  эгнида ял-ял ёниб, улар ҳусну-тароватини оламга намоён қиладиган ипак матоларимиз – атлас ва адраснинг  ўрни беқиёс. Миллий либосларимизда халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари, шунингдек, ўзига хос хусусиятлари мужассамланган. Ўзбек оиласи борки, уйда ёки ишга кийиш учун мазкур матодан тикилган бирор кийими бор. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан кенг тарғиб қилинаётган “Хон атлас – 2023” фестивалининг мақсади ҳам қадимий ипак матоимиз ҳисобланмиш  атлас ва адраснинг истеъмол бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизни мазмунан бойитиш ва ёш авлоднинг уларга бўлган ҳурматини шакллантириш, ёшлар ўртасида миллий матолар тарғиботини кучайтириш, ипакчи ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

 

 

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази мутахассислари ҳам бугунги фаолиятларини миллий либосларда бошладилар ва  ўз фаолиятлари доирасидан келиб чиққан ҳолда  фестивал доирасида марказга қатнаётган болажонларга ширинлик улашдилар. Марказнинг реабилитация курсларига фарзандларини олиб келадиган ота-оналар миллий либосларда миллий урф-одатларимизни давом эттираётган ходимлардан миннатдор эканликларини билдирдилар.