Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Журнал Bola va Zamon

 “Bola va Zamon”  илмий-оммабоп журнали 2005 йил декабрь ойидан бошлаб нашр этилади.

     Журналнинг асосий мақсади – алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ижтимоий интеграцияси масалалари бўйича жамоатчилик хабардорлигини ошириш, шунингдек, тажрибалар алмашинуви, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги билим ва малакаларни яхшилашдан иборат. 

     Журнал нафақат ривожланишида ўзига хосликка эга фарзандлари бўлган ота-оналарга, балки боласининг психологик ва физиологик ривожланиши, унинг саломатлиги ва муваффақиятли тарбияси тўғрисида кўпроқ нарсаларни билишга қизиққан ҳар бир ота ва онага аҳамиятли консультатив кўмак беради.

   Бундан ташқари, журнал ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар билан ишловчи мутахассислар учун янги амалиёт, ривожлантирувчи қўлланма ва ўйинлар, шунингдек, ушбу соҳадаги тадқиқотлар ва тенденция тўғрисидаги маълумотларга кенг йўл очганча “доим керак бўладиган китоб” бўла олади.

     Журнал ҳар чоракда чоп этилади ва ўзбек ҳамда рус тилларидаги мақолаларни ўз ичига олади. 15 йиллик фаолияти давомида журналнинг 40 дан ошиқ сони чоп этилган бўлиб, ундаги мақолаларнинг умумий миқдори 1000 дан зиёдни ташкил этади.

     Дунё миқёсида болаларни ҳимоялаш соҳасида Халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишни мустаҳкамлаш мақсадида 2017 йилдан бошлаб инглиз тилидаги нашрларни қабул қилиш бошланди.

   Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази мутахассислари, психологлари, педагоглари, шунингдек, Ўзбекистоннинг барча минтақаларидаги таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидаги олий ўқув юртлари ҳамда турли ташкилотлардан бўлган ташқи муаллифларнинг кенг доираси журнал муаллифлари бўладилар.

     Журналнинг халқаро шериклари орасида – ЮНИСЕФ Болалар жамғармаси, Халқаро меҳнат ташкилоти, “SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари” Ассоциацияси, БМТ нинг Тараққиёт дастури, Европа Иттифоқи Делегацияси ва бошқаларни кўриш мумкин.

     2017 йилдан Facebook ижтимоий тармоғида журнал саҳифаси ишга тушди. Тез орада журналнинг болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасининг экспертлари ва масъул ходимлари, ота-оналар, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган мавзу бўйича аввал нашр этилган долзарб нашрлар ва мақолаларни топишлари мумкин бўлган веб-саҳифаси иш бошлайди.  

    Журнал Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) томонидан “Sen yolg’iz emassan” республика болалар жамоатчилик жамғармаси кўмагида нашр этилади. Ушбу нашр РБИММ ва  “Sen yolg’iz emassan” РБЖЖ томонидан ҳар йили ўтказиладиган Халқаро форум ва конференцияларнинг ахборотга оид шериги ҳисобланади. 

     Журнал “Матбуот тарқатувчи” обуна уюштириш тармоғи орқали обуна асосида тарқатилади.
     Обуна индекси: 1127.


Научно-популярный журнал детской и возрастнойконсультации «Bola va Zamon»  издается с декабря 2005 года.

   Основная цель журнала – повышение общественной осведомленности по вопросам социальной интеграции детей с особыми потребностями, а также обмен экспертным опытом, улучшение знаний и квалификаций в сфере социальной защиты детей.
    Журнал оказывает значительную консультативную поддержку не только родителям, имеющим детей с особенностями развития,  но и каждому отцу или матери, которым интересно узнать больше о психологическом и физиологическом развитии ребенка, его здоровье и успешном воспитании.
   Кроме того, журнал является «настольной книгой» для специалистов, работающих с социально уязвимыми детьми, предоставляя доступ к информации о новых практиках, развивающих пособиях и играх, а также исследованиях и тенденциях в данной сфере.
   Журнал издается на ежеквартальной основе и включает в себя статьи на русском и узбекском языках. За 15 лет деятельности журнала было издано более 40 выпусков журнала, а общее количество статьей превысило 1000.
     С целью укрепления международного сотрудничества и обмена опытом в сфере глобальных трендов защиты детей, с 2017 года начался прием публикаций и на английском языке.
    Авторами журнала являются психологи, педагоги и эксперты Республиканского центра социальной адаптации детей, а также широкий круг внешних авторов из высших учебных заведений и организаций сферы здравоохранения и образования со всех регионов Узбекистана.
    Среди международных партнеров журнала – Детский фонд ЮНИСЕФ, Международная организация труда, Ассоциация «SOS Детские деревни Узбекистана», Программа развития ООН, Делегация Европейского Союза и др.
     В 2017 году запущена страница журнала в социальной сети Facebook. Скоро начнет работу веб-страница журнала, где читатели, родители, эксперты и ответственные сотрудники сферы социальной защиты детей смогут найти актуальные публикации и статьи на темы, ранее опубликованные в журнале.
  Журнал издается Республиканским центром социальной адаптации детей (РЦСАД) при поддержке Фонда «Senyolg’izemassan». Издание является основным Информационным партнером ежегодной Международной конференции по вопросам социальной защиты детей, проводимой РОДФ «Senyolg’izemassan».
   Периодичность – один раз в квартал (4 номера в год).  Тираж журнала  составляет 200-300 экземпляров (число подписчиков   120-160 человек), сумма на 1 экземпляр – 40 тыс.
     Адрес редколлегии – г.Ташкент, А.Каххар, 34. Индекс 1127.

     Журнал реализуется по подписке через сеть «Матбуот таркатувчи», «Узбекистон почтаси».
     Подписной индекс 1127


"Bola va Zamon " илмий-оммабоп журналининг 2018 йил 4-сони АНОНСИ

     "Bola va Zamon " илмий-оммабоп журналининг навбатдаги сони ҳам одатдагидек кенг қамровли, турли-туман масалаларни қамраб олган. Янгиликлар рукнида янги чиққан қарорлар шарҳи, болалар тарбияси: кун тартиби, қишки иссиқ ичимликлар борасидаги тавсиялар берилган. Интервью рукнида эркак ўқитувчиларнинг мактабга қайтаётгани шарҳланиб, Яккасарой туманидаги 160-умумтаълим мактабининг директор ўринбосари билан суҳбат уюштирилган. Мақолалар мавзуси хилма-хил бўлиб, унда болалар ва ўспиринлар тарбияси, оиладаги муносабатлар, имконияти чекланган болаларда кўникмаларни шакллантириш хусусида сўз боради,  хусусан:

 В.Алимованинг “Восстановление навыков ходьбы с использованием кинезотерапевтических упражнений на комплексе «локомат» у детей с  церебральным параличом” номли мақоласида“болалар бош мия фалажлиги”  ташҳисига таъриф келтирилади, адабиётлар шарҳи берилади ва Республика болалар ижтимоий мослашуви Ахборот-консалтинг хизматига ташриф буюрувчи болалар билан олиб бориладиган коррекцион ишларга батафсил тўхтаб ўтилади.

     Сенсор асимметрия (кўз ва қулоқ устунлиги) нинг ўспиринлар ўқув мотивациясига таъсирини ўрганишга бағишланган  К.Қодировнинг “Сенсорная асимметрия и учебная мотивация” номли мақоласида  эмпирик тадқиқот натижалари келтирилган, унда сенсор асимметриянинг ўспиринлар ўқув мотивациясини белгиловчи омилларидан бири сифатида талқин этилиши мумкинлиги тасдиқланган.

     М.Мўминжонованинг “Ўспиринларда ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашнинг шахслилик ресурслари” номли мақоласида психологик саломатликнинг шахсни ахборот-психологик хавфсизлиги  ва ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашнинг шахслилик ресурслари билан ўзаро алоқаси кўриб чиқилади. Шахснинг ахборот-психологик ҳимояланганликнинг баъзи шахсий мезонлари очиб берилади.

     Ф.Қодированинг Оила – мактаб – маҳалла ҳамкорлиги – самара кафолати”  номли мақоласида алоҳида эҳтиёжли болаларга оилаларда таълимий эътиборни тизимли йўлга қўйиш, уларда ижтимоий малака ва кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган  тарбиявий ишларнинг ижтимоий имкониятлари ва уларнинг аҳамияти очиб берилган. Шунингдек, оилада кар ва заиф эшитувчи болаларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш бўйича тавсиялар берилган.

     Н.Режаметованинг  “Мусиқий таълим – маънавий баркамоллик замини сифатида” номли мақоласи мусиқий таълимга бағишланган бўлиб, мусиқа ўқитувчиси эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатларга тўхтаб ўтилади. Шунингдек, муаллиф томонидан яратилган, ўзбек халқ чолғу асбобларини чалиш воситасида мусиқий машғулотларда мактабгача ёшдагиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш модели тақдим этилади.

     Оиладаги муносабатлар, шу жумладан,  эр-хотинлар ўртасида юзага келувчи жанжаллар ва уларнинг бола ривожланишига таъсири  М.Саипованинг “Оила аъзолари ўртасидаги тўғри мулоқот – бола ривожланишининг кафолати сифатида” номли мақоласидаёритиб берилган бўлиб, муаллиф томонидан оилада низо пайдо бўлганида унинг  болага таъсирини олдини олиш юзасидан нималар қилиш мумкинлиги бўйича тавсиялар берилган.


 

    «Bola va Zamon» (3-сон 2018 й.) 

  журнал –
  ҳар бир
  замонавий
  оила учун !

   Обуна индекси:

           "1127"