Имконияти чекланган болалар муаммоларини ўрганиш
“Ногирон”, ушбу сўз ортида ИНСОН буткул кўринмайди, балки ота-оналарнинг уларни ўғил ёки қизлари ҳеч қачон оддий болалар каби бўла олмаслигидан қўрқув ва афсус надомат яширинади. Шу каби “таърифлашлар” ортида ҳамма одамлар бирдек қадрли эканлигини тушуниш ҳамда тан олишни истамаслигимиз яширинади.Жисмоний харакатлари чегараланган, турли сабабларга кўра ногирон бўлиб қолган болаларни жамиятга қўшилиши учун зарур шарт - шароитларни яратиб бериш, керак бўлса атрофдагилар ва тенгқурлари хам улар билан меҳр – оқибатли бўлишини таъминлаш рағбатлантириш ва тараққий эттириш жамиятнинг комиллик даражасини белгилаб беради. Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган бола хар қандай бола каби касал бўлиши, ниманидир уддалай олмаслиги, мулоқот ва ўқишида қийинчиликни ҳис қилиши, шунингдек, жисмонан фаол ёки суст, мулоқотчан ва қизиқувчан, хаттоки жуда иқтидорли бўлиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда азал-азалдан боланинг руҳий, ақлий ва жисмоний тарбиясига алоҳида аҳамият берилиб, уларни мукамалликга етказишга харакат қилинган.
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг «Имконияти чекланган болалар муаммоларини ўрганиш» бўлимининг малакали мутахассилари томонидан 2019 йилнинг ярим йили давомида 41 нафар оилага манзилли мажмуавий ёрдам кўрсатилди. Нафақат республикамиз балки, қўшни давлатлар яъни Тожикистон, Қозоғистон Республикаларидан алоҳида эҳтиёжга эга фарзандлари бўлган ота-оналар ҳам мурожаат этмоқдалар.
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг илмий фаолияти доим амалиёт билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, Ахборот-консалтинг хизматининг мутахассислари (дефектолог,психолог) турли ташхисга эга бўлган болаларга коррекцион-психологик ва педагогик ёрдам кўрсатишда ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
Ота–оналарнинг орзиқиб кутган соғлом фарзанд ўрнига алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болани қўлларига олганларида, жамоат жойларда уларга тўғридан-тўғри фарзандларининг бошқаларга ўхшамаслигини кўрсатганларида ёки тиббиёт ҳодимларининг “фарзандингизнинг имконияти чекланган”, деб ташҳис қўйишлари натижасида руҳий-эмоционал ҳолатлар юзага келади. Алоҳида таъкидлаш жоизки, хар қандай ҳолатда хам, оқилона жамият, тараққиёт йўлида хеч қандай, хаттоки кичик омилдан ҳам воз кечмайди – аксинча, барча омиллардан оқилона фойдаланишга харакат қилади. Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар жамиятимизнинг маълум бир қисмини ташкил этар экан, улардаги иқтидор, салоҳиятдан оқилона фойдаланиш, мамлакатимизнинг тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Бу дегани алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларга янгича нигоҳ билан қараб, уларни ижтимоий фаолиятга жалб этиш керак!
Основными направлениями деятельности РЦСАД в сфере защиты прав детей с ограниченными возможностями являются:
- Проведение научных исследований в области социальной защиты детей с особыми потребностями в развитии;
- Разработка инновационных форм абилитационной и реабилитационной работы с детьми, имеющими особые потребности в развитии;
- Изучение особенностей развития детей с особыми потребностями, воспитывающихся в институциональных учреждениях и разработка механизмов инновационных альтернативных форм устройства детей с особыми нуждами путем обучения жизненным навыкам;
- Подготовка научно-методических и учебных пособий и программ для специалистов в области психолого-педагогической диагностики, абилитации, реабилитации и семейного образования;
- Обучение специалистов, вовлеченных в оказание комплексной психолого-медико-педагогической и социальной помощи детям с особыми потребностями и их семьям.