Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Гарантии прав одарённых детей

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг “Алоҳида иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими Вазирлар Маҳкамасининг 185-сонли қарори билан 2012   йил июль ойида  ташкил этилган.

  Мақсад –алоҳида иқтидорли болаларнинг ижодий ва шахсий имкониятларини ривожлантириш йўли билан жамиятга муваффақиятли ижтимоийлашуви ва интеграциялашувига эришиш. 

        Асосий вазифалар:

 · алоҳида иқтидорли болаларни жамиятга ижтимоий ва психологик мослашуви, интеграциясининг самарали шакл ва усулларини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш йўли билан уларнинг муаммоларини ўрганиш; 

 · иқтидорли болалар билан ишловчи мутахассислар, шунингдек, истеъдод белгилари бўлган фарзандлари бор ота-оналар учун илмий-услубий асос, буклетлар, маълумот берувчи материаллар ишлаб чиқиш;

 · болалар истеъдоди муаммоси бўйича ташҳис қилувчи методикаларнинг маълумотлар банки, дастурларни яратиш, илмий-услубий ишланмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш; 

 · иқтидорли болаларнинг умумий ва ўзига хос қобилиятларини ривожлантириш бўйича илғор психологик-педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш мақсадида ушбу тоифадаги болалар билан маҳаллий ва хорижий иш тажрибасини ўрганиш.  

  Психологик нуқтаи назардан, иқтидор – инсоннинг англанган руҳий ҳолати, ҳиссий, иродавий, мотивацион, психофизиологик ва бошқа соҳалари билан чамбарчас боғланган мураккаб руҳий объектдир.

  Бўлим мутахассислари Олий Мажлис нодавлат-нотижорат  ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-кувватлаш  жамоат фондининг лойиҳаси ғолиби бўлдилар ва      2018 йилнинг  январь – август ойларида   “10-синф иқтидорли ўқувчилардаги иқтидор ҳусусиятларини ўрганиш ва уларни ижтимоий муҳитга мослаштириш” мавзусидаги лойиҳани амалга оширдилар. 

   Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш си­фатини  ошириш мақсадида иҳтисослаштирилган умумтаълим мактабларида  қуйидаги ишлар амалга оширилди:

 - Тошкент шаҳрдагии ихтисослаштирилган мактаблар бўйича иқтидорли ўқувчилар аниқланиб, ижтимоий мослашув масалаларида ёрдам кўрсатилди;

 -  Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабларнинг 10-синф иқтидорли ўқувчилари портфолиоси ва электрон базаси яратилди.

 -  Лойиҳа доирасида вилоятларда юқори синф ўқувчилари билан: “Иқтидорли бола ўзи ким?”, “Иқтидорли болаларда толерантликни шакллантириш”, “Сезги ва ҳис-туйғулар”, “Иқтидорли болаларда психологик муаммоларни бартараф этиш йўллари”, “Қўрқув ва безовталикни қандай енгиш мумкин?”, “Бир мақсад учун бирлашамиз”  мавзуларида психологик диагностика, семинар-тренинглар ўтказилди ва муайян маслаҳатлар берилди.  Шунингдек,

 - иқтидорли ўқувчиларнинг ота-оналари учун тавсиялар ишлаб чиқилди; 

 - қобилиятли, иқтидорли  деб топилган жами 25 та ўқувчига лойиҳа бўйича  сертификатлар топширилди ва улар учун саёҳатлар, концерт дастурлари ташкиллаштирилди.

   Бўлим мутахассисларининг 2019 йил иш режаси асосида Тошкент шаҳар бошланғич синф  иқтидорли болаларининг портфолио,  электрон  базасини яратиш мақсадида  барча тумандаги психолог, методистлар билан биргаликда иш олиб бормоқдалар.

   Бугунги кунда РБИММ худудида бўлим мутахассислари томонидан ташкил этилган “Шашка ва шахмат”, “Папье-маше” тўгараклари фаолият юритмоқда. Мазкур тўгараклардан кўзланган мақсад: болажонларнинг ўзлари қизиққан  йўналишлари орқали ҳаётга теран кўз билан боқишлари, дунёқарашларини янада  кенгайтириш, уларнинг интеллекти ва ижодий тафаккури  мустахкамланишига ҳисса қўшишдан иборат.

 Аминмизки, келгусида улар орасида  ҳақиқий шахмат юлдузлари ҳамда ҳунарманд-усталар етишиб чиқади ва ота-оналари орзу килган чинакам инсон бўлиб камол топадилар.

   Демак, ҳар қандай жамиятнинг равнақи, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий барқарорлиги унинг фуқароларининг ақлий ва ахлоқий салоҳиятини юксак даражада ривожланганлигига боғлиқ. Шунга кўра болалар иқтидорини диагностика қилиш, уларни камол топишида самарали комплекс ижтимоий- психологик ёрдам  усулларини амалиётга татбиқ этиш  жамият равнақида  муҳим аҳамият касб этади.

   Бўлим мутахассислари томонидан илмий тадқиқот ишлари амалга оширилиб, улар асосида психологлар, дефектологлар, педагоглар ва ота- оналар учун бир қатор илмий-услубий қўлланмалар тайёрланиб, нашрдан чиқарилди.

 

  

   Ушбу услубий қўлланма “10 синф иқтидорли ўқувчиларидаги иқтидор хусусиятларини ўрганиш ва уларни ижтимоий муҳитга мослаштириш” лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган. Мазкур қўлланмада психологлар ва педагогларнинг иқтидорли болалар билан ишлаши бўйича амалий машғулотлар олиб боришлари учун  психодиагностик ва психокоррекцион методикалар ўз аксини топган.

 


  

 

  

   Ушбу  услубий кўрсатма психологларнинг иқтидорли болалар билан ишлаши бўйича амалий машғулотлар учун тақдим этиладиган психодиагностик ва психокоррекцион методикаларга бағишланган.

 

  

 

  

    Методическое  пособие  «Особенности практической работы с одаренными детьми» создано на основе гранта по  проекту. В данном  методическом пособии рассказывается о концепции одаренности, даются азы портфолио одаренного ученика и его особенностях, раскрывается специфика работы с одаренными детьми, а также методы и пути решения этих проблем. Данное  пособие предназначено для психодиагностических и психокоррекционных   работ  в  практической деятельности  психологов и педагогов по работе с одаренными детьми.

      Методическое  пособие предназначается  для психологов и педагогов работающих  в  образовательной сфере.

 

  

  

 

 

   Замон талабига кўра мазкур услубий тавсиялар мактабгача таълим ёшидаги болаларни қобилиятини эрта аниқлаш учун иқтидори бор болаларнинг ота- оналарига  мўлжалланган. Ота-оналар фарзандларининг қобилияти ва иқтидорларини эрта аниқлай олишлари, оилада соғлом психологик муҳитни яратади. Болаларнинг келажакда етук мутахассис, юксак қобилият, иқтидор эгаси бўлишига замин яратади.

 

 

     Ҳар бир  боланинг қобилияти, иқтидори, истеьдодини шаклланиши ва юзага чиқиши  ота-онасининг, оила аьзолариниг меҳри, эътибори ва узлуксиз меҳнати билан  чамбарчас боғлиқдир. Шу боисдан, бўлим мутахассислари томонидан ота-оналар учун “Иқтидорли болаларнинг ота-оналарига психолог тавсиялари” номли  услубий қўлланма ишлаб чиқилди. Ушбу  услубий қўлланмада иқтидорли болаларнинг ота-оналарига бериладиган амалий кўмакни  бериш борасидаги  муҳим машғулотлар,  тавсиялар ва психодиагностик методикалар баён этилган.

 


 ОСНОВНЫМИ ЗАДАЧАМИ ЦЕНТРА ПО ВОПРОСАМ ОДАРЁННЫХ ДЕТЕЙ ЯВЛЯЮТСЯ:

- Определение путей решения и перспективы совершенствования работы с одаренными детьми с целью содействия их творческого и личностного развития;

- Разработка и содействие внедрению прогрессивных научно-методических технологий в работе по развитию творческих и интеллектуальных способностей;

- Поддержка в создании условий самореализации   детей с признаками явной и скрытой одаренности,  для интеллектуального, морально – физического развития;

- Оказание адресной поддержки участия юных талантов, в том числе  из социально уязвимых групп  в олимпиадах, конкурсах, соревнованиях различного уровня;

- Информационно-консультативная образовательная помощь в подготовке педагогических кадров для работы с одаренными детьми;

- Расширение возможностей для участия особо одаренных и способных детей   в различных международных конференциях, соревнованиях,  творческих конкурсах, выставках и  олимпиадах;

- Подготовка информационных материалов для педагогов, психологов и родителей по различным направлениям работы с   детьми по развитию их творческого и интеллектуального потенциала.

 

Цель: успешная социализация и интеграция одаренных детей в общество путем развития их творческого и личностного потенциала.

 

Деятельность:

За последний год больший акцент в работе делается на научно-исследовательскую деятельность. Результаты публикуются в местных и зарубежных изданиях. Сотрудниками ежегодно проводится анализ опыта зарубежных ученых и практиков в области психологии одаренности.

Для проведения исследований способностей детей в республике сотрудники центра сотрудничают с Министерством народного образования (МНО), Центром «Баркамол Авлод», специализированными школами с углубленным изучением отдельных предметов, домами Мехрибонлик и др.

Проведение регулярной диагностики способностей не только позволяет определить наличный уровень развития ребенка, но и мотивировать его к развитию, что является одной из основных характеристик одаренных детей.

В течение года специалисты выезжают в регионы как с исследовательской целью, так и с целью обучения специалистов выявлению и развитию одаренных детей. Во время таких поездок проводятся психологические консультации со школьниками и родителями по вопросам не только способностей, но и воспитания, эффективного взаимодействия родителя с ребенком и др.

На данный момент, совместно с МНО осуществляется разработка системы психолого-педагогической службы для одаренных детей.