Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Мутахассисларимиз – талабалар танлови эксперти сифатида

Мутахассисларимиз – талабалар танлови эксперти сифатида

  • 9 May 2024

       Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази “Ижтимоий иш” бўлими етакчи  мутахассиси Мадина Шарустамова Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Ижтимоий фанлар факультети томонидан ўтказилган “Биз бўлмасак ким?” шиори остида  ўтказилган лойиҳалар танловида эксперт сифатида иштирок этди.

Лойиҳалар танловини ўтказишдан мақсад –  илмий-тадқиқотларни бажариш иштиёқига эга бўлган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб боришларига имкон яратиш ҳамда янги авлод ёш олимларини тайёрлашдан иборат эди. Танловда талабалар замон билан ҳамнафас,  янгидан-янги ғоялар билан қатнашишди. Тадбир сўнггида  танловда қатнашган талабалар эсдалик совғалари ҳамда сертификатлар билан тақдирландилар.