Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Аутизм ташҳисига эга болаларга психологик-педагогик ёрдам муаммолари ва замонавий ёндашуви”

“Аутизм ташҳисига эга болаларга психологик-педагогик ёрдам муаммолари ва замонавий ёндашуви”

  • 5 April 2024

 

2007 йилда БМТ Бош Aссамблеяси 2-апрелни “Бутунжаҳон аутизм ҳақида маълумот тарқатиш куни” деб белгилаган. Aутизм ташҳиси тўғрисидаги  тажрибаларини кенг жамоатчиликка етказиш учун тинимсиз меҳнат қилаётган кўплаб мутахассислар фаоллига боис, бу ташҳисга эга шахсларга бўлган эътибор  янада ортмоқда. 

Республика болалар ижтимоий мсолашуви марказининг “Имконияти чекланган болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими мутахассислари томонидан   2024 йил 3 апрель куни “Аутизм ташҳисига эга болаларга психологик-педагогик ёрдам муаммолари ва замонавий ёндашуви”  мавзусида ўтказилган давра суҳбатида Тошкент давлат педагогика университети ”Махсус педагогика ва инклюзив таълим” факультети профессор-ўқитувчилари, А.Герцен номли Россия давлат педагогика университети Тошкент филиалининг Махсус педагогика-сурдопедагогика йўналиши талабалари, Халқаро Нордик универститети Махсус педагогика – логопедия йўналиши талабалари, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани 25-сонли ихтисослаштирилган мактаб дефектологлари, Чирчиқ давлат педагогика университети талабалари, Чирчиқ шаҳар умумтаълим мактаб ўқитувчи-логопедлари, АКХ-дефектолог психологи иштирок этдилар. Давра суҳбати давомида аутизмнинг қандай ташҳис эканлиги, келиб чиқиш сабаблари,  коррекцион-ривожлантирувчи ишларнинг самарадорлигини оширишда   инновацион технологиялардан кенг фойдаланиш, бўлажак логопедларга сифатли таълим бериш, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича долзарб масалалар кўтарилди.

Амалиётчи дефектолог, логопедлар йиғилганларга ўз тажрибалари,  аутизм ташҳиси бўлган болаларга ёрдам беришда оилалар, ота-оналар билан  доимий ҳамкорлик муҳим эканлигини таъкидладилар. Университет талабалари ўзларининг  дарс жараёнларида олган назарий билимларини амалиёт билан боғлаган ҳолда  тайёрлаган видеороликлари, буклетлари, тақдимотлари билан фаол қатнашдилар. Келгусида  аутизм ташҳиси бўйича янада самарали ишларни амалга ошириш, коррекцион ишларда  мутахассисларга методик ёрдам масалаларини  янада такомиллаштириш ишлари келишиб олинди.