Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Камалак жилоси” болалар психологияси ва психотерапияси бўйича 10-фестивалнинг очилиш маросими.

“Камалак жилоси” болалар психологияси ва психотерапияси бўйича 10-фестивалнинг очилиш маросими.

  • 23 October 2023

 

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Фарғона минтақавий филиали мана 10  йилдирки  марказ миссиясини тўла бажарган ҳолда Фарғона водийсида истиқомат қилаётган имконияти чекланган, ота-она қарамоғисиз қолган болалар, кам таъминланган, кўп болали оилаларнинг фарзандлари ўзларини бошқа барча  инсонлар каби  жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида ҳис қилишлари, жамиятга мослашишлари, ўз ҳуқуқларини англашларига ҳисса қўшиб келмоқдалар.  10 йиллик юбилей бугун қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда  ўтказилаётган “Камалак жилоси” болалар психологияси ва психотерапияси бўйича 10-фестивалнинг очилиш маросимига уйғунлашиб кетди.

Ҳам  қўшни давлатлар, ҳам республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюраётган меҳмонларни кутиб олишга шай филиал биноси ўзгача миллийликда безатилган, иштирокчиларни кирган заҳотиёқ мутахассисларнинг болалар психологияси ва оилавий муносабатларни муҳокама қилиш майдончаси бўладиган илиқ муҳит қамраб олди. Очилиш тадбирининг бадиий қисмида доирачилар, миллий рақс ансамблининг чиқиши фестивалга байрамона руҳ бағишлади.