Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Фарзандларимизга тенг имкониятлар!

Фарзандларимизга тенг имкониятлар!

  • 28 August 2023

  РБИММ “Жисмоний имкониятлари чекланган болалар муаммоларини тадқиқ этиш”  бўлими ва АКХ мутахассислари биргаликда “Фарзандларимизга тенг имкониятлар!” мавзусида алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларнинг ота-оналари учун давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларга ақлий, сенсор, руҳий, жисмоний нуқсонлари бўлган мактабгача ёшдаги болаларни таълим олишга тайёрлаш имкониятлари, Аутизм спектрида бузилишлари  бўлган болалар билан олиб бориладиган коррекцион ишлар, таянч ҳаракат аъзоларида камчиликлари бўлган болаларни уй шароитида мавжуд бўлган предметлардан фойдаланган ҳолда ҳаракат фаолликларини ошириш, болаларни мустақил (ёки нисбатан мустақил) ҳаётга тайёрлаш, уларни атроф-муҳит билан таништириш, нутқларини ривожлантириш, коррекцион ишларни ташкил этиш юзасидан ота-оналарга  тегишли йўналишлар бўйича тавсия-маслаҳатлар берилди.

 

Ота-оналарни қизиқтирган  саволларга  мисоллар билан жавоб қилинди.

 

21 нафар ота-оналар  иштирок этган давра суҳбати якунида ота-оналарга нутқида ва таянч ҳаракат аъзоларида камчиликлари бўлган болалар билан ишларни ташкил этиш бўйича буклетлар тарқатилди.