Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Сурхондарё вилоятида ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг ота-оналарига реабилитация хизматларини кўрсатиш

Сурхондарё вилоятида ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг ота-оналарига реабилитация хизматларини кўрсатиш

  • 26 May 2023

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Самарқанд минтақавий филиали мутахассислари чекка вилоятларда истиқомат қиладиган фуқароларга ҳам ёрдам кўрсатиб келишмоқда. Жорий йилнинг май ойида мутахассислар томонидан Термиз шаҳрида Сурхондарёнинг чекка ҳудудларидан ташриф буюрган ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг ота-оналарига психологик-педагогик коррекция, реабилитация хизматлари кўрсатилди. Бунда болалар билан келган ота-оналар, буви-буваларга уйда болалар билан шуғулланиш юзасидан маслаҳатлар, йўналишлар, тавсиялар ҳам берилди. Зарур ҳолларда тегишли давлат идораларига йўналтирилди. РБИММ Самарқанд минтақавий филиали мутахассисларининг  маҳаллий мутахассислар билан  ўзаро тажриба алмашинуви  ҳам самарали кечди.

Мазкур жараён ЕИ нинг ЮНИСЕФ болалар жамғармаси техник кўмагидаги «Сурхондарё вилоятида ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг ота-оналарига реабилитация хизматларини кўрсатиш» мавзусидаги лойиҳаси доирасида амалга оширилди.