Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Kоррекцион-педагогик ва психологик ёндошувни  ташкиллаштириш

Kоррекцион-педагогик ва психологик ёндошувни ташкиллаштириш

  • 1 May 2018
                 2018 йил 27-28 апрел кунлари Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази илмий ишлар бўйича директор ўринбосари  Л.Р.Мўминова, “Имконияти чекланган болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими раҳбари Бахадирова З.А., АКХ психологлари Пак А.В., Лутфуллин Т.Д томонидан Бухоро шаҳридаги 18-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида алоҳида ёрдамга муҳтож  болалар билан иш олиб боришда  фаолият юритаётган мутахассислар (дефектолог, психолог),    ота-оналарга коррекцион-педагогик ва психологик ёндошувни  ташкиллаштириш  бўйича   семинар ўтказилди.Семинарда 40 дан ортиқ мутахассислар ва 20 нафар ота-она қатнашди. РБИММ мутахассислари томонидан  ўтказилган амалий семинарда мутахассисларга амалий ва назарий билимлар билан бирга маҳорат дарслари ҳам ўтказилди. Дефектолог, психолог ва ота-оналар ўртасида анкета сўровномалари ўтказилди. Белгиланган дастур асосида дефектолог ва психологлар томонидан алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган болаларга дидактик материаллар орқали индивудуал равишда ёндошилди.