Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Ижодий устахонамизда расм чизиш тўгараги иш бошлади

Ижодий устахонамизда расм чизиш тўгараги иш бошлади

  • 9 February 2024

 Қишки таътилдан сўнг “Ижодий устахона” яна ўз эшикларини болажонлар учун кенг очиб, улар учун янги совға ҳам тайёрлади.

Ижодий устахонамизда эндиликда расм чизиш тўгараги ҳам мавжуд. Биламизки, барча болажонлар расм чизишни жуда ҳам хуш кўрадилар. Расм чизиш орқали алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болани амалий санъатнинг одатий доирасидан ташқарига олиб чиқади, уларда мустақил ижодга, тажрибалар қилишга қизиқиш уйғотади, имкониятларини кенгайтиради, болаларга “мен қила олмайман” комплексидан халос бўлишга ёрдам беради. Улар ўзларининг қобилиятлари даражасидан қатъи назар янада дадилроқ, ишончлироқ ишлай бошлайдилар.

 

Бадиий ҳунармандчилик тўгаракларининг мақсади нафақат турли материаллар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш ва усулларини ўргатиш, балки болаларни ўзларига бўлган баҳосини,  ўз қобилиятларига ишончни оширишдан иборат.