Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Ҳеч бир бола меҳр ва эътибордан четда қолмайди”

“Ҳеч бир бола меҳр ва эътибордан четда қолмайди”

  • 22 January 2024

 Азалдан ўзбек халқини бошқа ҳеч бир миллатларга хос бўлмаган ўзгача меҳр бир-бирига бирлаштириб туради. Куни-кеча Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Қарши  минтақавий филиалида “Ҳеч бир бола меҳр ва эътибордан четда қолмайди” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

 

Байрамда Қарши шаҳар Баркамол авлод болалар мактаби “Доирачилар гуруҳи”, Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти қўл жанги спорт тури федерацияси ижрочи директори Батир Рафаилович Рахмоновраҳбарлигидаги спортчиларнинг чиқишлари ҳамда филиалда қатнаб муолажа олаётган болажонимиз  Жўраев Аслиддинжон,  Қарши шаҳар 47-сон ДМТМ тарбияланувчилари томонидан  ҳам кўтаринки руҳдаги чиройли рақс ва куйлар ижро этилди.

 

 

Тадбир сўнггида ҳомийларимиз томонидан барча болажонларимизга совғалар улашилди. Филиалга келган барча меҳмонлар ва болажонларимиз, уларнинг онажонларию бувижонлари  байрам дастурхони атрофида жам бўлишди.

 

 

      Тадбирга иштирок этган болажонларимиз юзидаги мамнунлик ва шодлик ҳиссини кўриб, меҳнатимиз бесамар кетмаётганига яна бир бор амин бўлдик.