Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Ижодий устахонамизда Янги йил шукуҳи!

Ижодий устахонамизда Янги йил шукуҳи!

  • 12 January 2024

 Янги йил – оилавий байрамлардан бири ҳисобланади. Бу байрамда ҳатто катталар ҳам ўзгача бир завқ билан мўъжизаларга ишонадилар, болалар эса сеҳр-жоду, орзулар, совға-саломлар, Қорбобо ва Қорқизнинг ташрифини кутадилар. Бизнинг  “Ижодий устахонамиз” ҳам бу байрамни нишонлаш учун алоҳида тайёргарлик кўриб, ушбу байрамда устахонага қатновчи болажонлар учун “сюрприз” таёрлади. Қорбобо ва Қорқиз ташриф буюриб, қўл меҳнати билан шуғулланувчи болажонларимизга ўз совғаларини улашди. Болаларнинг чақнаб турган, шодон кўзларига, ота-оналарнинг хурсанд чеҳраларига қараб, фаолиятимиз бесамар кетмаётганидан севинамиз.

“Ижодий устахона” фаолияти Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланиб келинмоқда.