Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

КАМАЛАК ЖИЛОСИ МИСОЛ КЕНГ ҚАМРОВЛИ МАВЗУЛАРНИ ҚАМРАБ ОЛГАН   ФЕСТИВАЛДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

КАМАЛАК ЖИЛОСИ МИСОЛ КЕНГ ҚАМРОВЛИ МАВЗУЛАРНИ ҚАМРАБ ОЛГАН ФЕСТИВАЛДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

  • 20 October 2023

  РБИММ да 2019 йилдан бошлаб оила ва болалар амалий психологияси ҳамда психотерапияси бўйича турли мавзуларни қамраб олган фестиваллар   ўтказиб келинмоқда.

 ““Камалак жилосиоила психологияси ва психотерапияси” мавзусидаги  навбатдаги 10-Халқаро фестивал 24-25 октябрда РБИММ Фарғона минтақавий филиали (Фарғона ш., Обод кўчаси, 3-уй) да, 26-27 октябрда Тошкент шаҳрида РБИММ биносида (Тошкент ш., А.Қаҳҳор кўчаси, 34-уй)  бўлиб ўтади. Фестивалда оилавий муносабатлар ва болалар тарбяси юзасидан кўплаб мавзулар қизиқарли семинарлар, тренинглар, маҳорат дарсларида муҳокама қилинади.

Фестивалда:

ü  психологлар, педагоглар, ижтимоий иш ходимлари;

ü  болалар билан фаолият олиб борадиган мутахассислар; 

ü  ота-оналар;

ü  барча қизиққан инсонлар бепул асосда иштирок этишлари мумкин.

Фестивалнинг Ўзбекистонда  ўтказилган мавзулари қуйидагича бўлган:

“Камалак жилоси” – Тошкентда;

“Бахтли оила” –  Самарқандда;

“Психологлар амалий маскани” – Фарғонада;

“Камалак жилоси” болалар психологияси ва психотерапияси – Тошкентда.  

Жорий фестивалнинг очилиш маросими 2023 йил 23 октябрь куни  соат 15.00 да Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Фарғона минтақавий филиалида ҳамда ёпилиш тадбири 27 октябрь куни Тошкентда РБИММ биносида 16.00 да  бўлиб ўтади.

Ташриф буюринг, иштирокингиз билан фестивал мазмунини бойитинг!