Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Болалар Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашаган “Гулзор” номли оромгоҳда мириқиб дам олдилар

Болалар Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашаган “Гулзор” номли оромгоҳда мириқиб дам олдилар

  • 28 August 2023

               РБИММ мутахассислари  нафақат  турли тоифадаги болаларга психологик-педагогик-ижтимоий реабилитация ёрдамини кўрсатадилар, балки ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда уларнинг маданий хордиқ чиқаришлари учун ҳам ҳисса қўшиб келадилар. Куни-кеча  мутахассисларимиз хайрия асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож 11 нафар оила фарзандларининг оромгоҳда дам олишларини таъминлаш мақсадида амалий ёрдам кўрсатдилар.

           Болалар Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашаган “Гулзор” номли оромгоҳда мириқиб дам олдилар, олам-олам тасаввурга эга бўлдилар.

Болаларнинг дам олишини ташкил этишда иштирок этган барча ҳомийларга,  хусусан, Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмаси Федерацияси, Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти,  “Олмалиқ кон металлургия комбинати” ҳамда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани “Гулзор” номли оромгоҳ жамоасига чуқур миннатдорчилик билдириб қоламиз.