Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Ёзнинг завқи бассейнда чўмилиш билан

Ёзнинг завқи бассейнда чўмилиш билан

  • 28 August 2023

 Республика болалар ижтимоий  мослашуви маркази “Ижтимоий иш” бўлими мутахассисларининг ташаббуслари билан марказда реабилитация курсларини ўтаётган, Яккасарой туманида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва Меҳр 2-5 дастури доирасида мамлакатга қайтарилган оилаларнинг фарзандлари учун Тошкент вилояти, Янги йўл шаҳридаги “Янгийўл шаҳар савдо” масъулияти чекланган жамият қошидаги маданий хордиқ чиқариш масканида кўнгилочар тадбир уюштирдилар.

 

 

 

 

 

 

Болалар ёзнинг иссиқ кунида бассейндаги оромижон сувдан баҳра олдилар, чўмилдилар, турли ўйинлар ўйнаб, хордиқ чиқардилар. Тадбирда иштирок этган жами 70 нафар болалар ва уларнинг оналари, васийлари учун эҳсон дастурхони ёзилди, музқаймоқлар  билан меҳмон қилинди. РБИММ  раҳбарияти ва жамоаси болаларнинг ёзги бўш вақтларини мароқли ўтказишларида ўз ҳиссасини қўшган мазкур маскан раҳбари Малика Қамбаровнага ўз миннатдорчилигини билдиради.