Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

 Болаларга коррекцион ёрдам кўрсатиш

Болаларга коррекцион ёрдам кўрсатиш

  • 28 August 2023

      Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази мутахассислари бу ерга ташриф буюрадиган болаларга коррекцион ёрдам кўрсатиш билан бирга, уларнинг тушунчаларини бойитиш бўйича ҳам машғулотлар ўтадилар. Болалар церебрал фалажлиги ташҳиси бўлган Севара билан шуғулланаётган дефектолог-мутахассис тизимли ёндашув асосида машғулотлар олиб боради. Айни видеода мутахассис қизча билан таъм турлари ва уларнинг бир биридан фарқи мавзусида шуғулланиб,  унинг тушунчасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан олиб бораётган машғулоти акс эттирилган.