Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Оилавий болалар уйларига мослашуви жараёнини ўрганиш.

Оилавий болалар уйларига мослашуви жараёнини ўрганиш.

  • 6 June 2023

 Мамлакатда олиб борилаётган  туб ислоҳотлар  соҳа мутахассисларини янги қонун-қоидаларни теран ўзлаштиришга, ўз фаолиятлари доирасида сергак ишлашга ундамоқда. Бугунги кунда Оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болаларнинг ҳолатидан хабардор бўлишни даврнинг ўзи  тақозо этмоқда. Шу нуқтаи назардан Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг  “Етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими”  етакчи мутахассиси  Раъно Базарова Оилавий болалар уйлари тарбияланувчиларининг  “Оилавий болалар уйларига мослашуви жараёнини ўрганиш” мақсадида 2023 йилнинг  11-13 май кунлари  Бухоро вилоятидаги  Оилавий болалар уйларида  бўлди.  

Тутинган ота-оналар ва болалар билан уларнинг оилалардаги  ҳаёти, машғулотлари ва келгусидаги режалари ҳақида дилдан суҳбат олиб борилди.

Суҳбат давомида болалар Оилавий болалар уйларига келганликларидан мамнун эканлигини ҳамда келгусида  Ватан равнақи учун хизмат қиладиган комил инсон бўлиб етишишга ҳаракат қилишларини баён этишди.