Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Янги йил – қувонч улашувчи байрам!

Янги йил – қувонч улашувчи байрам!

  • 30 December 2021

Янги йил  катталарга умид ва ишонч бағишлаб, эзгуликка ундагани каби болажонларимизга олам-олам шодлик олиб келади. Бу байрамнинг шукуҳи бошқа барча байрамлардан ўзгача. Чунки унда оппоқ соқоли кўксига тушган, узун чўпонлари ярашган Қорбобо ва жозибадор Қорқизнинг сирли мўъжизаларга тўла қопидан чиқадиган совғалари бор, ялтираб кўзни оладиган безатилган арчаси бор. Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига ташриф буюраётган болажонларимиз ҳам  турли рангдаги ўйинчоқлар, ёнаётган чироқлар билан безатилган арча атрофида ота-оналари ва яқинлари билан қувнадилар,  мутахассисларнинг байрам улашувчи эътиборидан баҳра олдилар, «ARTIKUL AZIYA KABEL» МЧЖ ҲК   ҳомийлигида тайёрланган совғаларга эга бўлдилар. Бу саҳоват шарофати билан 100 дан ортиқ алоҳида эҳтиёжли болажонлар қалбида шодлик,  лабларида табассум ва чеҳраларида миннатдорлик ҳислари жилваланди. Кириб келаётган янги йилимиз болажонларимиз учун қувончу-шодликка бой йил бўлсин!