Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Бола психологиясида Арт-терапиянинг роли”

“Бола психологиясида Арт-терапиянинг роли”

  • 23 December 2021

Мактабгача ёш боланинг психик функцияларини шаклланиши ва ривожланишида, шу жумладан, унинг ахлоқи ва фаолиятида муайян хислатларнинг шаклланиши ҳамда ривожланиши учун ҳам дастлабки ва муҳим босқичлардан бири ҳисобланади. Бу эса биз болажонларимизни ишониб қолдириб кетадиган мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб борувчи мутахассисларга  катта масъулият юклаш билан бирга,  уларнинг  малака оширишларини, мустақил изланишларини талаб қилади.

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг “Алоҳида иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими ҳодимлари томонидан  ўтказилган “Бола психологиясида арт-терапиянинг роли”  мавзусидаги семинар-тренингда  Тошкент шаҳрида жойлашган Мактабгача таълим ташкилотларининг 16 нафар психолог-методистлари, шунингдек,  Низомий номидаги Тошкент  давлат педагогика университетининг  Педагогика ва психология факультети “Психология” йўналиши 2-курс магистрантлари иштирок этдилар.

Мазкур семинар-тренингда иштирокчиларга  мактабгача ёшдаги, мактабга тайёрлов гуруҳларидаги болалар билан олиб бориладиган машғулотларда Арт-терапия ва унинг йўналишларидан унумли фойдаланиш,  креативликни ривожлантиришнинг болалар ривожланишига фойдаси юзасидан назарий ва амалий машқлар асосида маълумотлар тақдим этилди.