Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Болалар церебрал фалажи ҳақида  нималарни биласиз?

Болалар церебрал фалажи ҳақида нималарни биласиз?

  • 22 December 2021

Мурожаат қилган ота-оналар ҳар доим ҳам фарзандларининг ташҳисини тўлиқ тушунавермайдилар.

Болалар церебрал фалажи бу – она ҳомиладорлиги пайтида бола бош мияси яхши ривожланмасдан муддатидан олдин туғилиши ёки жароҳат олиши оқибатида келиб чиқадиган бош миянинг бутун гуруҳ касалликлари мажмуидир. Хасталик турли кўринишда: руҳий-нутқий бузилиш ёки ҳаракатнинг издан чиқиши ёки ҳаракат бузилишининг  руҳий-нуткий бузилиш билан бирга келишида намоён бўлади. БЦФ генетик касаллик ҳисобланмайди. Лекин бугун олимлар унинг ирсий омиллари ҳам бор, деган фикрни илгари сурмоқда. Агар туғуруқдан олдин ёки туғруқ жараёнида болада кислород танқислиги кузатилса ёки унга зарар етса, бу унинг мия ҳужайралари шикастланишига олиб келади. Бундан ташқари, БЦФга она ҳомиладорлиги даврида ундаги юқумли ва эндокрин касалликлар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Айрим ҳолларда БЦФ симптомларини бола туғилиши биланоқ пайқаш мумкин. Бироқ баъзан улар секин-аста намоён бўлади. Касалликнинг асосий белгилари сирасига ҳаракатланиш фаоллигининг бузилиши киради. БЦФга чалинган бола ўтириши, эмаклаши, айланиши, юриши, бошини ушлаши ва бошқа харакатлари нисбатан кеч бўлади. Она сути билан озиқланадиган болага хос рефлекслари эса узоқроқ сақланиб қолади.

Бундай боланинг мушаклари ҳаддан ташқари нимжон ёки бутунлай таранг бўлиши мумкин. Бу эса қўл-оёқларни нотабиий кўринишга олиб келади. Хасталикка чалинган ҳар уч боланинг бирида томир тортишиши син­дроми кузатилади. Ушбу аломат, айниқса, бола катта бўлгани сари тез-тез такрорланади.

Шу билан бирга, БЦФда ақлнинг, нутқнинг заифлашиш ҳолатлари ҳам учрайди. Ташқи оламни қабул қилишда ўзгаришлар, яъни унга мослашолмаслик, эпилепсия, руҳий ва эмоционал ривожланишнинг ортда қолиши, таълим олишдаги муаммолар, ошқозон-ичак ва пешоб чиқаришдаги функционал бузилишлар ҳам бундан мустасно эмас.                    

Болага эрта ёшда БЦФ ташҳисини қўйиш қийин. Агар болада қуйидаги симптомлар кузатилса:

- тўрт ойлик бола овоз чиқаётган жойга бошини бурмаса ҳамда қўғирчоққа қўлини чўзмаса;

- етти ойлигида бировнинг ёрдамисиз ўтира олмаса;

- бир ёшида сўзларни айтишнинг уддасидан чиқмаса ҳамда барча ҳаракатни фақат битта қўлида бажарса; 

- чақалоқда томир тортишиши, ғилайлик кузатилса;  

- боланинг хатти-ҳаракати ўта кескин ёки жуда секин бўлса;

- бир ярим ёшдан ўтиб ҳам бола тик туролмаса

ота-она, албатта, невролог маслаҳатини олиши зарур.