Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Ногиронлиги бўлган болаларга янги имкониятлар!

Ногиронлиги бўлган болаларга янги имкониятлар!

  • 21 December 2021

2021 йилнинг  16 декабрида Co-funded by the Erasmus+Programme of the European Union, « Developing Services for Individuals with Disabilities » – «DECIDE», Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Қорақалпоғистон Давлат университети ҳамда “Муштоқ кўзлар” Тошкент шахридаги ижтимоий жамият томонидан “Ўзбекистон Республикасида имконияти чекланган талабалар учун миллий ахборот куни: Хеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” шиори остида ҳалқаро конференция ташкил қилинди.

    Конференцияда турли ташкилотлар хамда халқаро экспертлар ўз чиқишлари билан қатнашди.

     Шу қаторда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори В.С.Алимова марказнинг фаолияти, мақсади яъни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳидаги болалар (имконияти чекланган болалар, ота-она қарамоғисиз қолган болалар, шунингдек, ижтимоий-ҳуқуқий хатар гуруҳидаги болалар)  мажмуавий тиббий-ижтимоий, психологик-педагогик ва ҳуқуқий  консультатив кўмак кўрсатиши, марказ фаолияти йўналишлари: имконияти чекланган болалар ва уларнинг оилаларига мажмуавий тиббий- реабилитацион, психологик-педагогик ёрдам кўрсатиши, болалар муаммоларини ҳал қилиш ва уларнинг юзага келиш хавфини пасайтириш бўйича мақсадли мажмуавий дастурларни ишлаб чиқиши, болаларнинг ижтимоий мослашуви масалалари бўйича ўқув-услубий қўлланмалар сифатини таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиши ҳамда марказга мурожаат қилган болалар ва уларнинг оилаларига ижтимоий, таълимий ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича хизматлар  кўрсатаётганлиги, мурожаатлар сони, эришилган натижалар ҳақида маълумот берди.