Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Қарши минтақавий филиалида байрамга тайёргарлик!

Қарши минтақавий филиалида байрамга тайёргарлик!

  • 21 December 2021

Байрамлар каттаю-кичикни бироз ҳаяжонга соладиган, нималарнидир ижод қилишга ундайдиган шодиёна. Кимлардир байрамни қаерда нишонлашни, кимлардир қандай кийим кийишни мўлжал қилишни бошлаган бир вақтда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Қарши минтақавий филиали ходимлари  Янги – 2022 йилни кутиб олиш, бу ерга қатнаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналарида  байрам руҳини уйғотиш учун  тайёргарлик ишлари бошлаб юбордилар. Улар нафақат ўзлари, балки  курс машғулотларига қатнайдиган болажонлар ва уларнинг ота-онларини ҳам жалб этган ҳолда бор маҳоратларини ишга солиб,  ҳар хил аппликациялар ҳамда бўртма ўйинчоқлар ясадилар, бинони безаш ишларини олиб бордилар. Ҳовли деворларида эса эртак қаҳромонлари гавдалантирилди. Болажонларимиз қўл ишлари асосидаги ўз меҳнатлари натижасини кўриш, бошқаларга қувонч улашиш ҳиссини туйдилар. Зеро, Жалолиддий Румий ҳикматларида айтилганидай “Шодликсиз шодлик ҳеч қачон бўлмайди”!