Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Камалак жилоси” («Улыбка радуги») фестивали мавзуга мос тадбир бўлди.

“Камалак жилоси” («Улыбка радуги») фестивали мавзуга мос тадбир бўлди.

  • 27 September 2019

 Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) биносида  “Камалак жилоси” номли Оила ва болалар амалий психологияси ҳамда психотерапияси фестивали бошланди. Марказ биноси шарлар ва байроқчалар билан байрамона безатилган. Иштирокчилар кайфиятида кўтаринкилик сезилади. Фестивалга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия Республикаси, Украина ва Исроил давлатидан меҳмонлар – тренерлар ташриф буюришган.

Бино ҳовлисида марказнинг “Ота-оналар клуби”, “Фаришталар” клуби, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази “Меҳрли қўллар”, шунингдек, ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари томонидан қўлда тайёрланган нарса-буюмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Фестивални  РБИММ директори Васила Сатторовна Алимова ва Қозоғистон Республикасидан фестивал ташкилотчиси Ирина Борисовна Терентьева кириш сўзи билан очдилар.

Андижон вилоятидан ташриф буюрган «Billi»  болалар марказининг бадиий ва ментал арифметика бўйича чиқишлари иштирокчиларни бефарқ қолдирмади.

Камалак турли рангда  жилолангани каби  фестивал ҳам  музокарали гуруҳлар, ўйинлар, маҳорат дарслари, амалий психология ва психотерапиянинг машҳур усталаридан тақдимотлар билан қизиқарли тарзда давом этди.

Эслатиб ўтамиз, фестивалнинг  расмий партнёрлари Қозоғистон  Республикаси Перинатал психологлар ва психотерапевтлар ассоциацияси  ҳамда Санкт-Петербург шаҳридаги «Иматон» амалий психология институти бўлди.