Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Иқтидорли бола юрт кўзгуси

Иқтидорли бола юрт кўзгуси

  • 22 May 2019

 21.05.2019й куни РБИММнинг “Алоҳида иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими мутахассислари томонидан 106 – сонли заиф эшитувчи болалар интернати тарбиячилари ва психологи учун “Иқтидорли бола ким?” мавзусида семинар тренинг ўтказилди.  Мақсад, имконияти чекланган заиф эшитувчи болалар орасида иқтидорли боланинг белгилари ва унинг  намоён бўлиши тўғрисида маълумотлар бериш, иқтидорли ва қобилиятли болаларни аниқлаш усулларини ўргатиш, юзага келадиган психологик муаммоларни бартараф этиш бўйича тавсияларни психолог ва тарбиячиларга етказиш. Семинар тренингда 17 нафар психолог ва педагоглар иштирок этди.

Шунингдек, 23 сонли мехрибонлик уйи тарбиячилари учун  “Иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш ва уларни қўллаб қувватлаш” мавзусида семинар тренинг ўтказилди. Мазкур семинар тренингда 30 нафар тарбиячи иштирок этди.

Семинардан кўзланган мақсад, мехрибонлик уйлари тарбияланувчилари орасида талантли, қобилиятли ва иқтидорли болаларни излаб топиш ва уларда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш йўллари тўғрисида тавсиялар бериш. Тарбияланувчилар орасидаги ҳулқи оғир, қобилиятли болаларнинг қизиқишларини ўрганиб уларни қўллаб қувватлаш бўйича маълумотлар берилди.