Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Сумалак – Наврўзнинг шоҳона таоми

Сумалак – Наврўзнинг шоҳона таоми

  • 5 April 2019

Хушхўр ва тансиқ таом бўлмиш Сумалак наврўзнинг шоҳона таоми ҳисобланади. Наврўз байрамининг узвий бир қисми, миллий ва умуминсоний қадриятларга эш бўлган тадбир бўлиб, унинг  тарихи 3000 йилдан ошиқдир.  Қадимдан сумалак сайли қир-адирларда, боғларда, шаҳарларнинг катта майдонларида, регистонларда, чорсу ва расталарда, муқаддас қадамжоларда, маҳалла, гўзарларда ўтказилиб, бир ҳафтадан бир ойгача давом этган. Бутун маҳалла иштирокида тайёрланган сумалак кўпчиликка улашиб чиқилган. Одамлар сумалакни татиб кўриш арафасида, баҳорга етганига шукр қилиб, йилнинг яхши, хайрли, баракали келишини тилаб дуолар қилишган. Сумалак сайли, турли томошаю-базмлар, куй-қўшиқларга уланиб кетган.

Тошкент деган шаҳри азимнинг сўлим гўшаси Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази биносида ҳам миллий қадриятларимиз тимсоли – сумалак пишириш анъанага айланган. Бу чиройли сайлда имконияти чекланган болаларга ёрдам беришдек фидойилик билан меҳнат қилаётган жамоа аъзолари ҳам хордиқ чиқаришди, ҳам биргаликда қозон кавлаб, сумалак пиширишди.  Ўйин-кулгу, ҳазил-мутойиба билан ўтган сайл ақлий меҳнатдан бироз чекиниб, кўнгилларига ором бағишлади. Зеро, асрлар оша яшаб келаётган сумалак сайли каби миллий қадрият ва анъаналаримиз халқимизнинг қадим тарихи ва руҳияти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларда табиатдаги ўзгаришлар, фасллар алмашинуви ўз аксини топган эътиқодий қарашлар ва аждоларимиз кўнглидан кечувчи некбин ҳис туйғулар ўзининг бадиий ифодасини топган. Мир Алишер Навоий айтганларидек:

Ҳар тунинг Қадр ўлубон,

Ҳар кунинг ўлсун Наврўз!