Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Аутизм – ҳукм эмас, бор-йўғи синдром!

Аутизм – ҳукм эмас, бор-йўғи синдром!

  • 2 April 2019

         2008 йилдан бошлаб, ҳар йили  БМТ нинг Бош Ассамблеяси томонидан белгиланган  2 апрель - Халқаро Аутизм муаммоси ҳақидаги ахборотларни тарқатиш кунини нишонлаб келади (World Autism Awareness Day). Бизнинг мамлакатимизда жамоатчиликнинг аутизм муаммоси юзасидан хабардорлигини оширишга бағишланган тадбирлар 2013 йилдан бошлаб анъанавий тарзда  Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази негизида олиб борилади. Аутизм – ҳукм эмас, у бор-йўғи синдром. Бу борада аҳолининг хабардорлигини ошириш айнан бугуннинг мавзуси.

Шу нуқтаи назардан 2019 йилнинг 2 апрелида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази “Sen yolg’iz emassan” республика болалар жамоатчилик жамғармаси, Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази, Тошкент шаҳар фалаж ногирон  болалар ва ўсмирларга ёрдам бериш "Умр" жамоатчилик маркази   билан биргаликда  ўтказган илмий-амалий конференцияси “Аутизми бўлган болалар ижтимоийлашуви: Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг иш тажрибаси” мавзусида бўлди.

     Конференция давомида аутизми бўлган болаларни инклюзив таълимда кенг қўлланиладиган, сенсор, интеллектуал ва ҳаракатида бузилишлари бўлган шахсларни ўқитишнинг замонавий технологиялари тақдим этилди. РБИММ нинг Фарғона ва Самарқанд минтақавий филиаллари вакиллари бу борадаги иш тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Болалар неврологияси” кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори Шоанвар Шомансуровнинг ўз амалиётидан келиб чиқиб, қўллаётган методикалари асосидаги маърузаси нафақат мутахассисларда, балки ота-оналарда ҳам юқори қизиқиш уйғотди. 

Аутизм – бу бош миянинг ривожланишидаги бузилиш оқибатида юзага келувчи касаллик. Мазкур кўриниш ижтимоий ўзаро ҳаракат ва мулоқотдаги оғишлар, шунингдек, чекланган ва такрорланувчи ахлоқ билан характерланади.

Конференция якунида берилган таклифлар асосида тавсиялар қабул қилинди.

          Шуни таъкидлаш лозимки, кенг омманинг хабардорлигини ошириш, идоралараро ўзаро самарали ахборот алмашинувини йўлга қўйиш – болага ўз вақтида ташҳис қўйиш, илк ёшидан бошлаб мажмуавий ёрдам кўрсатиш, унда ҳаётий муҳим бўлган компетенцияни шакллантиришда асосий омил ҳисобланади, бу эса боланинг ҳаётга мустақил ва муваффақиятли мослашувида сезиларли ҳисса қўшади.